АсосийДунё

Британия олимлари олмос ёрдамида саратонни аниқлаш усулини топди

Қурилма 0,5 мм куб ҳажмдаги микро-олмос ва кичик доимий магнит ёрдамида ишлайди, шу сабабли қўшимча катта электроника талаб этилмайди.

'Британия олимлари олмос ёрдамида саратонни аниқлаш усулини топди'ning rasmi

Буюк Британия олимлари олмос асосидаги янги датчик ёрдамида саратон метастазларини аниқлаш усулини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Physical Review Applied” журналида эълон қилинди.

Билдирилишича,Британиялик физикларнинг янги қурилмаси ихчам, портатив ва хавфсиз. У олмоснинг ноёб хусусиятларига асосланади: НВ-марказлар (азот атомлари ва бўшлиқлардан ҳосил бўлган кристалл панжара нуқсонлари) энг кичик магнит майдон ўзгаришларини ҳам қайд этиши мумкин. Сенсор темир оксиди нанопартикуллари бўлган магнит суюқликка реакция қилади. Уни ўсмага юбориш орқали метастазлар қайси лимфа тугунларига тарқалганини кузатиш ва жарроҳлик пайтида аниқроқ олиб ташлаш мумкин бўлади.

Қурилма 0,5 мм куб ҳажмдаги микро-олмос ва кичик доимий магнит ёрдамида ишлайди, шу сабабли қўшимча катта электроника талаб этилмайди. Шифокорлар янгиликни юқори баҳолаган.

Мутахассислар келажакда ушбу сенсор ўпка, жигар, ичак ва қизилўнгачдаги ўсма турларини аниқлашда ҳам қўлланиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёда ҳар йили қарийб 1,2 млрд бола оилада жисмоний жазога дуч келади'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:19

    Дунёда ҳар йили қарийб 1,2 млрд бола оилада жисмоний жазога дуч келади

    Ўтган бир ой ичида 58 та давлатда жисмоний жазога дуч келган болаларнинг 17 фоизи энг оғир шаклдаги зўравонликка учраган.

    'Ҳиндистон яна бир ядровий қуролни синовдан ўтказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:35

    Ҳиндистон яна бир ядровий қуролни синовдан ўтказди

    Ушбу ядровий қурол 5 минг километрдан ортиқ масофага учувчи ва ядровий жанговар каллакларни таший олади.

    'Украинанинг дрон ҳужуми Ростовдаги “NQI”ни ларзага солди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:33

    Украинанинг дрон ҳужуми Ростовдаги “NQI”ни ларзага солди

    “Новошах­тинск” нефтни қайта ишлаш заводида кечаси Украина дронлари зарбасидан сўнг кўплаб портлашлар юз берди.

    'Украина 3 минг км масофага учувчи “Фламинго” ракетасини синовдан ўтказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:27

    Украина 3 минг км масофага учувчи “Фламинго” ракетасини синовдан ўтказди

    Зеленский: “Бу ракета дастуримиздаги энг муваффақиятли лойиҳа бўлди”

    'Ноодатий валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:23

    Ноодатий валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

    Тезкор тадбирларда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган бир нечта фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди.

    'Испанияда ўрмон ёнғинлари оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:18

    Испанияда ўрмон ёнғинлари оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса мамлакатда 2006 йилдан бери кузатилмаётган эди.