АсосийДунё

Исроилнинг Ғазога босқини 2026 йилда ҳам давом этади

Операцияда 5 та дивизия, 12 та бригада жанговар гуруҳи ҳамда Ғазо дивизиясининг шимолий ва жанубий бригадалари қатнашади.

'Исроилнинг Ғазога босқини 2026 йилда ҳам давом этади'ning rasmi

Исроил кучларининг Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш операцияси 2026 йилда ҳам давом этади. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил Мудофаа кучларига (САХАЛ) заҳирадаги аскарларларни сафарбар қилиш 2025 йил сентябрь ва ноябрда, шунингдек, 2026 йилнинг март ойида амалга оширилади.

Операцияда 5 та дивизия, 12 та бригада жанговар гуруҳи ҳамда Ғазо дивизиясининг шимолий ва жанубий бригадалари қатнашади. Шунингдек, жанговар ҳаракатларга учта резерв бригада жалб қилинади. Операция энг қизғин палласида хизматда бўладиган захирадаги аскарларлар сони 130 минг нафарни ташкил этади.

Қайд этилишича, Ғазони босиб олиш режалари 21 август куни Исроил ҳукуматига тақдим этилади. “The  Times of Israel” манбаларига кўра, 60 минг нафар захирадаги аскарга чақирув қоғози юборилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар