АсосийДунё

Илон Маск партия тузиш режаларини тўхтатди

Маскнинг ҳамкорларига кўра, миллиардер эътиборини компанияларига қаратмоқчи.

'Илон Маск партия тузиш режаларини тўхтатди'ning rasmi

Америкалик миллиардер Илон Маск ўз партиясини тузиш режаларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, The Wall Street Journal хабар берди.

Маълум қилинишича, миллиардер ўз эътиборини компанияларга қаратмоқчи. У республикачилар партиясидан овозларни олиб қўйиши мумкин бўлган учинчи партияни тузиб, “таъсирчан республикачиларни” норози қилишни истамайди.

Сўнгги пайтларда АҚШ сенатори Жей Ди Венс билан кўп мулоқот қилмоқда ва агар Венс 2028 йилда президентликка номзодини қўйса, уни қўллаб-қувватлаш учун молиявий ресурсларидан фойдаланиши мумкин. Шунга қарамай, Маск янги партия тузиш имкониятини расман рад этмаган. Тарихан учинчи партиялар кўпинча икки асосий партиянинг овозларини қўлга киритиб келган.

Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошида Маск ташаббуси билан Ҳукумат самарадорлиги департаменти (ДОГЕ) тузилган эди. Бироқ май охирида миллиардер ваколатлари тугагани учун давлат лавозимини тарк этди.

Июнь ойида Маск Трампнинг “катта гўзал қонун” лойиҳасини кескин танқид қилиб, у бюджет дефицитини янада оширишини айтди. Шунингдек, кейинги сайловларда демократларни қўллаб-қувватлаши мумкинлигини билдирди. Бунга жавобан Трамп унга “жуда жиддий муаммолар” бўлишини айтди, аммо Маск кейинчалик ярашув билан чиқди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нега Трамп чегара деворларини бўятяпти?'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:47

    Нега Трамп чегара деворларини бўятяпти?

    Ишчилар аллақачон деворнинг айрим қисмларини қора рангга бўяшни бошлаган.

    'Хитойда 17 ёшли қиз севгилисини 14 минг долларга қул қилиб сотди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:30

    Хитойда 17 ёшли қиз севгилисини 14 минг долларга қул қилиб сотди

    Йигитни 4 ой давомида асирликда сақлаб, онлайн фирибгарлик билан шуғулланишга мажбур қилишган.

    'Эрон Исроилга ракеталар билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:36

    Эрон Исроилга ракеталар билан таҳдид қилди

    25 июндан бери икки давлат ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви амалда. Бироқ расмийлар ҳар қандай вақтда тўқнашув қайта бошланиши мумкинлигини таъкидлаган.

    'Россия мактабларида мигрант болалар қабули камайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:56

    Россия мактабларида мигрант болалар қабули камайди

    Мигрантлар болалари рус тилини билмасдан, ота-онанинг мамлакат ҳудудида қонуний бўлиши тасдиқланмаган тақдирда мактабларга қабул қилинмайди.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:38

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?

    Туркистон вилоятида беш киши 420 тонна бензинни яширин туннель орқали Ўзбекистонга ўтказган.

    'Афғонистонда Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:00

    Афғонистонда Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди

    “Толибон” эса ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.