Вашингтонда бўлиб ўтган НАТО саммити Европа давлатлари учун сиёсий ютуқ сифатида баҳоланмоқда. DW нашрининг сиёсий шарҳловчиси Дирк Эммерич фикрича, саммит давомида Европа иттифоқчилари Украинани камситилишдан сақлаб қолди ва ўз позициясини аниқ белгилади.
“Трамп ҳамкорликни эмас, бўйсундиришни танлайди. У айнан шуни кўрсатмоқчи эди. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлди. Европаликлар бундай босимга йўл қўймади”, — деб ёзади Эммерич.
Унинг таъкидлашича, Германия канцлери Фридрих Мерс музокаралар олдидан оташкесим зарурлигини таъкидлаб, муҳим ташаббус билан чиқди. “Уруш давом этар экан, ҳеч қандай ҳудудий имтиёзлар бўлиши мумкин эмас”, — деди у.
Дирк Эммерих Трампнинг бу позицияга илгари ўзи ҳам яқин бўлганини, аммо энди Путинга ён бераётганини эслатади. Шунга қарамай, у бу сафар кескин жавоб бермай, сукутни афзал кўрди.
“Эҳтимол, Трамп шунчаки ўйладики, охир-оқибат бу уруш харажатларини барибир Европа кўтаради. Америка эса Путин билан келишувдан сўнг бу воқеадан тезда чиқиб кетади”, — дея тахмин қилади журналист.
Шу боис Дирк Эммерих савол қўяди: бундай нархга арзигуликми? Ва ўзиёқ жавоб беради — бу бир ҳафта ичида содир бўлган воқеалар сўнгги уч ярим йилдагидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга бўлди.