АсосийДунё

Россиядаги ҳарбий завод портлашида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Рязан яқинидаги “Эластик” заводида рўй берган портлаш қурбонлари сони 24 нафарга етди.

'Россиядаги ҳарбий завод портлашида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда'ning rasmi

Рязан яқинидаги “Эластик” заводида рўй берган портлаш қурбонлари сони 24 нафарга етди. ФВВ маълумотига кўра, вайроналар остидан яна уч жасад чиқарилган, шунингдек, жароҳат олганлардан бири шифохонада вафот этган.

Ҳозирча 157 киши тан жароҳати олгани маълум. 18 август Рязан вилоятида мотам куни деб эълон қилинди.

Портлаш 15 август тонгида, заводнинг порох цехида юз берди. Қутқарувчилар ҳанузгача фақат вайроналарнинг ярмигина тозаланганини билдирмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.

“Эластик” Россия давлат реестрида қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқарувчи корхона сифатида қайд этилган. Заводда бундан олдин, 2021 йил октябрида ҳам портлаш юз берган эди. Ўшанда 17 киши ҳалок бўлганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Илон Маск ўз партиясини тузиш режаларини тўхтатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:06

    Илон Маск ўз партиясини тузиш режаларини тўхтатди

    Маскнинг ҳамкорларига кўра, миллиардер ўз эътиборини компанияларига қаратмоқчи.

    'Эрон Исроилга ракеталар билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:36

    Эрон Исроилга ракеталар билан таҳдид қилди

    25 июндан бери икки давлат ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви амалда. Бироқ расмийлар ҳар қандай вақтда тўқнашув қайта бошланиши мумкинлигини таъкидлаган.

    'Россия мактабларида мигрант болалар қабули камайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:56

    Россия мактабларида мигрант болалар қабули камайди

    Мигрантлар болалари рус тилини билмасдан, ота-онанинг мамлакат ҳудудида қонуний бўлиши тасдиқланмаган тақдирда мактабларга қабул қилинмайди.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:38

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?

    Туркистон вилоятида беш киши 420 тонна бензинни яширин туннель орқали Ўзбекистонга ўтказган.

    'Афғонистонда Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:00

    Афғонистонда Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди

    “Толибон” эса ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

    'Словакия ва Венгрияга нефть етказиб бериш қайта тикланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:21

    Словакия ва Венгрияга нефть етказиб бериш қайта тикланди

    Ҳозирда “Дружба” қувурининг жанубий йўналиши орқали Россия нефтини фақат Венгрия ва Словакия харид қилмоқда.