АсосийЖиноят

Яна бир мансабдор пора билан қўлга олинди

У 5000 АҚШ доллари ҳамда “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилаётган пайтида ушланган.

'Яна бир мансабдор пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати Даракчи.уз га маълум қилди.

Унга кўра, мансабдор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16 Pro” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:32

    Қашқадарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди

    Шаҳрисабз тумани ФВБ раҳбари ва Марғилон шаҳри таълим бўлими мутахассиси пора олгани учун ушланди.

    '“Афросиёб” поездига қаратилган диверсия иши бўйича икки темирйўлчи узоқ муддатга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 14.08.2025 19:10

    “Афросиёб” поездига қаратилган диверсия иши бўйича икки темирйўлчи узоқ муддатга қамалди

    Бухоро вилоятида икки темирйўл ходими “Афросиёб” тез юрувчи поезд йўлига бетон шпалл қўйиб, авария чақиришга урингани учун мос равишда 13 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    'Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.08.2025 08:40

    Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

    Бухоро ва Наманганда фуқароларни Хорватияга ишга юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган икки шахс ушланди.

    'Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 13.08.2025 07:44

    Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди

    Фарғона вилоятида 2003 йилда туғилган шахс катта миқдордаги қалбаки пул билан ушланди.

    'Ёшлар онгини заҳарлашга уринган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 12.08.2025 15:44

    Ёшлар онгини заҳарлашга уринган гуруҳ фош этилди

    Тезкор тадбирлар давомида улар ушланди ва қонуний чоралар кўрилди.

    'Тошкентда 2 нафар аёл қизларни фоҳишаликка жўнатаётган пайтда қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 12.08.2025 14:46

    Тошкентда 2 нафар аёл қизларни фоҳишаликка жўнатаётган пайтда қўлга олинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.