Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ҳайдовчи лавозимига ишга жойлашишда кўмаклашишни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 3,5 минг долларни олган пайтда қўлга олинди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эса мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси боғча очиш учун рухсатнома олиб бериш баҳонасида 2 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.