АсосийЖамият

Тошкент аэропортида икки аёл жинсий аъзосига яширилган қуйма олтин билан қўлга тушди

Ҳиндистонга учиб кетаётган икки йўловчи аёл "жонли контейнер" усулида юк олиб ўтишга урингани учун Тошкент аэропортида ушланди.

'Тошкент аэропортида икки аёл жинсий аъзосига яширилган қуйма олтин билан қўлга тушди'ning rasmi

Божхона маълумотларига кўра, улар жинсий аъзоси ичига яширилган ҳолда Ҳиндистонга ноқонуний равишда қуйма олтин олиб чиқишга уринган.

Бир аёлдан қиймати тахминан 490 миллион сўм бўлган 367 грамм тилла, иккинчисидан эса 140 грамм, қиймати 190 миллион сўмга тенг олтин аниқланган.

Ҳодиса "Тошкент-АЭРО" божхонаси тезкор хизматлари ва чегара пости ходимлари ҳамкорлигида фош этилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда аёлларни ҳақоратлаган ходимга жазо қўлланилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:22

    Самарқандда аёлларни ҳақоратлаган ходимга жазо қўлланилди

    Ургутда маданият бўлими раҳбарига одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун жазо берилди.

    'Жиззахда 228 млн сўмлик акцизсиз тамаки маҳсулоти фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    Жиззахда 228 млн сўмлик акцизсиз тамаки маҳсулоти фош этилди

    Аввал судланган шахс 6 минг қути “Esse change”ни сотиш пайтида ушланди.

    'Андижонда мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиб, ойликларини ушлаб қолаётгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:57

    Андижонда мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиб, ойликларини ушлаб қолаётгани айтилмоқда

    Олтинкўл туманидаги 21-мактаб ўқитувчилари ёзги таътил давридан қайтгач, дарсга эмас, балки мактаб ҳовлисида ўт юлиш ва таъмирлаш ишларига жалб қилинган.

    'Андижонда ноқонуний “майнинг ферма” фаолияти фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:04

    Андижонда ноқонуний “майнинг ферма” фаолияти фош этилди

    Булоқбоши туманида яширин крипто-активлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган фуқаро ва унинг шерикларига қарши жиноят иши қўзғатилди.

    'Товарни кечиктириб етказган сотувчи энди пеня тўлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:47

    Товарни кечиктириб етказган сотувчи энди пеня тўлайди

    Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қонунга муҳим ўзгартириш киритилди — ҳар кечиккан кун учун товар нархининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаш мажбурияти жорий этилди.

    '“Тул” чегара пости вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:10

    “Тул” чегара пости вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Тул” назорат-ўтказиш пункти кўприкдаги зарар туфайли ёпилди.