АсосийЖиноят

Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди

Фарғона вилоятида 2003 йилда туғилган шахс катта миқдордаги қалбаки пул билан ушланди.

'Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди'ning rasmi

Қўқон шаҳрида 50 млн сўмлик қалбаки пулни 8 млн сўмга “шартли харидор”га сотаётган фуқаро қўлга олинди.

Унинг уйидан 315,5 млн сўмлик сўм купюралари ва 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пул топилди.

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, сохта пулларни етказиб берган шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар