Университет маълумотига кўра, тилга олинаётган талабалар қўшма таълим дастури бўйича Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги Приволжск тиббиёт тадқиқот университетида ўқишни давом эттиради. Бу ҳудудда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган.
ТДТУ раҳбарияти ПИМУ билан алоҳида ётоқхона ажратиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам бериш ва талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришган.
Олий таълим муассасаси ёлғон ахборот тарқатаётган шахслар фактларни бузиб, жамоатчиликни чалғитишга уринганини таъкидлади ҳамда ОАВ ва фуқароларни фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.