АсосийЖиноят

Тошкентда 2 нафар аёл қизларни фоҳишаликка жўнатаётган пайтда қўлга олинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда 2 нафар аёл қизларни фоҳишаликка жўнатаётган пайтда қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент аэропортида 41 ҳамда 31 ёшдаги 2 нафар аёл қизларни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётган пайтида қўлга олинди. Улар қизларга яхши иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлишган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Оқдарё тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фоҳишаликка жўнатилаётган икки қиз тўхтатиб қолинган.

Улар қизларни Ҳиндистон давлатида бўлган жиноий шериклари ёрдамида шаҳвоний эксплуатация қилишни мақсад қилиб, кузатаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар