АсосийЖамият

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилади

Эндиликда бу тоифа учун рақамли платформалар, солиқ енгилликлари ва электрон ҳамёнлар жорий этилади.

'Якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилади'ning rasmi

Кеча, 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир янги ташаббуслар тақдим этилди.

Унга кўра, 2030 йил 31 декабрга қадар ушбу тоифадаги фуқаролар учун махсус ҳуқуқий режим амалиётга татбиқ этилади.

Режада қуйидаги асосий йўналишлар белгиланган:

— Рақамли платформалар: Фаолиятни расмийлаштириш, банк ҳисобварақлари очиш, солиқ ҳисоб-китоблари ва фискал чекларни юритиш ягона рақамли тизимда амалга оширилади.

— Электрон ҳамён: Тадбиркорлар учун даромад олиш, ходимларга тўлов қилиш, солиқларни тўлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш имконини берувчи электрон ҳамёнлар жорий этилади.

— QR-kod ва “тап to pay” технологияси: 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб барча ҳисоб-китоблар ушбу замонавий технологиялар орқали амалга оширилади.

— Масофавий имзолаш: Биометрия ва СМС-хабарнома орқали ҳужжатларни электрон имзолаш имконияти яратилади.

— Солиқ енгилликлари: 2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ 1 фоиз этиб белгиланади.

— Мажбурий QR-kod : Электрон тўловлар учун махсус QR-kod’га эга бўлиш чакана савдо фаолиятида мажбурий бўлади.

Шунингдек, рақамли платформадаги пул айланмалари кредит ажратишда асосий мезонлардан бири сифатида инобатга олинади. Президент бу таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолади.

Мазкур чора-тадбирлар мамлакатда норасмий бандликни камайтириш ва кичик бизнеснинг ривожланишини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қачон Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар рўйхатига киради?'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 19:57

    Қачон Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар рўйхатига киради?

    Прогнозларга кўра Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг сўнгги ўринни эгаллаган.

    'Қибрайдаги машмаша юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 19:41

    Қибрайдаги машмаша юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди

    Тармоқларда оммалашган видеоларда дарахтларни кесиш ишига туман ҳокимининг ўзи ҳам боргани айтилган.

    'Қачондан пойтахтда иссиқ сув ва иситиш тизими тарифлари ошиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 17:08

    Қачондан пойтахтда иссиқ сув ва иситиш тизими тарифлари ошиши айтилди

    Тарифлар аҳоли учун 15 фоиз, юридик шахслар учун 40 фоиз, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга ошиши мумкин.

    'Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 14:31

    Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди

    Ҳозирда чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    'Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 10:47

    Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди

    Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади.

    'Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 10:13

    Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди

    Собиқ депутат ушбу масала бўйича ҳозирча жамоатчиликка изоҳ бергани йўқ.