АсосийЖамият

Тошкентда эркак автотураргоҳдаги машинани устига томдан сакраб, уни ҳайдаб кетди

Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.

'Тошкентда эркак автотураргоҳдаги машинани устига томдан сакраб, уни ҳайдаб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс автотураргоҳда турган автомашинани устига сакраб, уни ҳайдаб кетганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 9 август куни соат тахминан 08:00 ларда Бектемир туманидаги савдо мажмуаларининг бирида, 1991 йилда туғилган Б.К. маст ҳолатда, таниши 1996 йилда туғилган Н.Б. га тегишли “Ваз-2108” русумли автомашинани устига автотураргоҳ деворидан сакраб том қисмига шикаст етказган. Шундан сўнг, у танишининг автомашинасини автотураргоҳ ҳудудида бошқарган. Аниқланишича, фуқаро Б.К. маст ҳолатда бўлганлиги сабабли савдо мажмуасига киритилмаган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Б.К. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддаси (“Ўзбошимчалик”), 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига юборилган, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятидаги “Уч қаҳрамон” бозори аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Тошкент вилоятидаги “Уч қаҳрамон” бозори аланга ичида қолди

    Ёнғинни бартараф этиш учун 10 та экипаж жалб этилган.

    'Эндиликда ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади'ning rasmi

    Жамият 10.08.2025 17:48

    Эндиликда ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади

    2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади.

    'Ўзбекистонда Умрага юборувчилар бўйича "Сирли мижоз" яширин назорат тадбирлари ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 10.08.2025 15:01

    Ўзбекистонда Умрага юборувчилар бўйича "Сирли мижоз" яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.

    'Фарғонада аёл ўқитувчи хорижий тил сертификати йўқлиги сабаб ўзини осиб ўлдиргани айтилди'ning rasmi

    Жамият 10.08.2025 14:03

    Фарғонада аёл ўқитувчи хорижий тил сертификати йўқлиги сабаб ўзини осиб ўлдиргани айтилди

    Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

    'Андижонда 4,6 млрд сўмлик "свет" ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 10.08.2025 10:24

    Андижонда 4,6 млрд сўмлик "свет" ўғрилари қўлга тушди

    Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 25 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият 10.08.2025 09:29

    Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 25 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Йигит Россияда гиёҳвандлик билан боғлиқ иш бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, сўнгроқ колонияда урушда иштирок этиш учун ёлланган. Жароҳат олгач, госпиталдан қочиб, ватанига қайтган ва ихтиёрий равишда таслим бўлган.