АсосийЖамият

Энди пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентда сақланади

Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олган нусхалардан бири Император Ҳирақлюсга юборилган мактублар реконструкцияси намойиш этилади.

'Энди пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентда сақланади'ning rasmi

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига ёзган мактублари папирусга кўчирилган нусхаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши режалаштирилмоқда.

Ислом динининг кенг ёйилиши ва инсониятни тавҳидга даъват қилиш жараёнида Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) томонидан юборилган дипломатик мактублар алоҳида тарихий аҳамиятга эга. У зот (с.а.в.) Ислом даъватини етказиш мақсадида дунёдаги етакчи ҳукмдорларга хат ёзиб, муҳрлаб юборганлар. 

Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида ана шундай улкан маънавий ва тарихий қимматга эга нусхалардан бири — Император Ҳирақлюс (Гераклиюс)га юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструкцияси намойиш этилади.

Шу билан бирга, экспозицияда Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Ўмон ҳукмдорлари, Форс шоҳига юборилган мактублар нусхалари ҳам ўрин олиши кутилмоқда. Ушбу хатлар нафақат Исломнинг тинчликпарвар ва дипломатик руҳини, балки Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сиёсий заковати ва инсонпарварлигини ҳам ёрқин намоён этувчи тарихий далиллардир.

Ислом цивилизацияси маркази ушбу экспонатлар орқали ташриф буюрувчиларга Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) мислсиз раҳнамолик фаолияти ва даъват методини яқиндан англаш имконини яратади.

    Бошқа янгиликлар