АсосийЖамият

Қайси соҳаларда Face ID орқали электрон шартнома тузиш мумкин бўлади?

“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

'Қайси соҳаларда Face ID орқали электрон шартнома тузиш мумкин бўлади?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси президенти меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни қабул қилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан юқорида айтиб ўтилганидек ходимлари 50 нафаргача бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ)да биометрик идентификация қилиш (Face ID) орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштиришга рухсат берилади.

Шунингдек, давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар ҳақида ваколатли органни олдиндан хабардор қилиш тартиби бекор қилинади.

“Хавфни таҳлил этиш” тизимининг таҳлил натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорни хабардор қилиш тартиби давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувларга татбиқ этилмайди.

    Бошқа янгиликлар