Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда қанча оила қургани маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Билдирилишича, мамлакатда сўнгги 6 ойда 95,3 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилиб, улардан энг кўпи Самарқанд вилоятига тўғри келган. 10,5 мингта никоҳ ҳолати билан Самарқанд биринчи ўринда бўлса, энг кам янги оила қурганлар Сирдарё вилояти этиб белгиланган.
Рўйхатга олинган никоҳлар ҳудудлари бўйича қуйидагича:
Самарқанд вилояти — 10,5 минг
Фарғона вилояти — 9,8 минг
Қашқадарё вилояти — 9,6 минг
Тошкент шаҳри — 9,4 минг
Сурхондарё вилояти — 8,0 минг
Андижон вилояти — 7,6 минг
Тошкент вилояти — 7,2 минг
Хоразм вилояти – 6,9 минг
Наманган вилояти — 6,2 минг
Қорақалпоғистон – 5,7 минг
Бухоро вилояти – 5,7 минг
Жиззах вилояти – 3,6 минг
Навоий вилояти – 2,7 минг
Сирдарё вилояти – 2,4 минг.