Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга YouTube'дан фойдаланиш тақиқланиши мумкин — Reuters
"Мамлакатда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, вояга етмаганларнинг 37 фоизи YouTube платформасида “зарарли контент”га дуч келган", дея ёзмоқда агентлик.
Аввалроқ Австралия ҳукумати Facebook, Х, Instagram, Snapchat ва TikTok каби ижтимоий тармоқларга нисбатан ҳам шунга ўхшаш чекловларни жорий қилган эди.
Reuters'нинг хабар беришича, тақиқ шу йилнинг декабрь ойида кучга кириши мумкин. YouTube маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу платформадан 13–15 ёшли австралияликларнинг қарийб 75 фоизи фойдаланмоқда.