АсосийДунё

Нетаньяхуга суиқасд уюштирилди

Гумонланувчи сифатида 70 ёшли аёл қўлга олинган.

'Нетаньяхуга суиқасд уюштирилди'ning rasmi

Исроиллик кекса аёл Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга суиқасд уюштиришда гумонланиб, Шин Бет хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.

Нашрга кўра, эртага, 24 июль куни аёлнинг суди бўлиб ўтади. У террорчилик ҳаракатини амалга оширишга тил бириктиришда айбланмоқда.

Айтилишича, гумонланувчи 70 ёшдаги аёл ҳукуматга қарши намойишчи бўлиб, у оиласи билан суҳбатда “Бош вазир Биньямин Нетаньяхуни ўлдириш ниятини билдиргани” ва унга граната билан ҳужум қилишни режалаштиргани учун ҳибсга олинган.

“Yedioth Ahronoth” нашрининг ёзишича, аёл норозилик ҳаракатининг бошқа фаолларига мурожаат қилиб, қурол олишга уринган, шунингдек, Нетаньяхунинг хавфсизлиги қандай ташкил этилганини билиб олган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига унинг нияти ҳақида маълумот келиб тушганидан сўнг, гумонланувчи Шин Бет томонидан қўлга олинган. Аёл сўроқ қилиш учун Оғир ва халқаро жиноятларни тергов қилиш миллий бошқармасига олиб кетилган. У айбини қисман тан олган.

Аёлнинг ёши, соғлиғи ва шахсий шароитларини инобатга олган ҳолда, ўша куннинг ўзидаёқ чекланган шартлар остида қўйиб юборилган. Профилактика чораси сифатида гумонланувчига Бош вазир ва давлат муассасаларига яқинлашиши тақиқланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:39

    Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

    Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.