АсосийЖамият

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексида 19 поғона юқорилади

Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 73 балл билан 62-ўринни эгаллади.

'Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексида 19 поғона юқорилади'ning rasmi

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексида 19 поғона юқорилаб, 62-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди. 

Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (Sustainable Development Solutions Network — SDSN) томонидан эълон қилинган 2025 йил учун Барқарор ривожланиш Ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон 73 балл билан 62-ўринни эгаллади (қарийб 45 фоиз мақсадларга эришилган ёки эришиш жараёнида).

Мазкур ҳисобот SDSN томонидан мустақил баҳолаш асосида тайёрланиб, Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDG) соҳасида мамлакатларнинг тараққиёт даражасини йиллик асосда аниқлаб боради. Ушбу тармоқ Колумбия университети профессори ва БМТ бош котибининг BRM бўйича маслаҳатчиси профессор Жеффрей Сачс томонидан ташкил этилган.

Ўзбекистон жорий йилда 2024 йилга нисбатан 19 поғона юқорилади ва Марказий Осиё ҳамда Шарқий Европа мамлакатлари орасида 2015 йилдан бери энг тез ўсаётган мамлакат сифатида эътироф этилди.

24 июнь куни мазкур ҳисоботнинг онлайн тақдимоти ўтказилиб, унда профессор Жеффрей Сачс, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев, Африка тараққиёт банки вице-президенти Кевин Чика Урама, Цинхуа университети профессори Девид Ли, Пенсилвания университети профессори Эугéние Бирч, SDSN вице-президенти Гуиллауме Лафортуне ва бошқа нуфузли халқаро экспертлар иштирок этишди.

Тадбир доирасида вазир ўринбосари Умид Абидхаджаев Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида амалга оширилган ишлар ва мавжуд миллий молиявий механизмларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, глобал молиявий тизимни ислоҳ қилиш, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар учун узоқ муддатли ва қулай молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Профессор Жеффрей Сачс ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлади: “Барқарор ривожланишга эришишда энг биринчи навбатда мамлакатдаги сиёсий етакчилик муҳим аҳамият касб этади. Барқарор ривожланишга эришишда нафақат ички ва ташқи ресурсларни йўналтириш, балки уларнинг самарадорлигини таъминлаш зарур”.

Хусусан, профессор Сачс ҳамда Африка тараққиёт банки вице-президенти Кевин Чика Урама томонидан Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланиб, бунда сиёсий ироданинг мустаҳкамлиги ва қатъий етакчилик асосий омил сифатида алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган натижаларга халқаро экспертлар эътибор қаратди. 

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган институционал ва таркибий ишлар, жумладан, камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва муносиб иш ўринларини яратиш, соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш, шунингдек, рақамли ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда статистика соҳасида очиқликни мустаҳкамлаш йўналишларида амалга оширилган кенг қамровли чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш глобал индексида юқори ўсишига асосий туртки бўлди ва халқаро миқёсда юксак эътироф этилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Германияга ишга юборишни ваъда қилиб фуқаролардан 18 минг доллар олган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:39

    'Президент мактабларига кириш имтиҳони натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:04

    Президент мактабларига кириш имтиҳони натижалари эълон қилинди

    Бу йилги имтиҳонларда бир ўринга ўртача 148 нафар талабгор тўғри келмоқда.

    'Сигир ҳужуми: Наманганда 2 ёшли бола ва унинг онаси жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:42

    Сигир ҳужуми: Наманганда 2 ёшли бола ва унинг онаси жароҳат олди

    Янгиқўрғон туманида қорамол назоратсиз ҳаракатланиб, икки ёшли бола ва унинг онасини сузиб, тан жароҳати етказди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:16

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Долларнинг расмий курси 58,51 сўмга кўтарилди ва 12 762,53 сўмни ташкил қилди.

    'Тошкент вилоятида 4 киши вояга етмаган қизни зўрлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:09

    Тошкент вилоятида 4 киши вояга етмаган қизни зўрлади

    Мазкур ҳолат ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Тошкентда фуқаро яна суицидга уринди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:55

    Тошкентда фуқаро яна суицидга уринди

    Кеча, 22 июль куни пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида 23 ёшли йигит ўзини 9-қаватдан пастга отган эди.