АсосийЖамият

Тошкентда айрим автобуслар йўналиши ўзгарди

19 июлдан 18 августга қадар ҳаракати ўзгартирилган автобуслар маълум қилинди.

'Тошкентда айрим автобуслар йўналиши ўзгарди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида иссиқ сув қувурларини алмаштириш ва Сўғдиёна кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгарди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, Обиҳаёт кўчасида автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Сўғдиёна кўчасида катта ҳажмли транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Шу сабабли 40, 143 ва 184-сонли автобус йўналишлари ҳаракати жорий йил 19 июлдан 18 августга қадар қуйидагича ўзгартирилади:

40-сонли йўналиш

  • Сергели 12-даҳасидан Қипчоқ – Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади. Сергели йўли ва Обиҳаёт чорраҳасидан ортга қайрилиб, яна Қипчоқ ва Янги Сергели кўчалари орқали қайтади. Тошкент вокзали томонга ҳаракат эса фақат Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари орқали ташкил этилади (Обиҳаёт кўчасига кирмасдан).

143-сонли йўналиш

  • Ҳар икки йўналишда Лутфкор – Янги Сергели – Сергели йўли кўчалари орқали ўзгартирилади (Обиҳаёт кўчасига кирмайди).

184-сонли йўналиш

  • Йўналиш вақтинча Янги Сергели кўчасидаги “Сергели ярмаркаси” бекатигача қисқартирилади (Обиҳаёт кўчасига кирмайди).

Йўловчилардан мазкур ўзгаришларни инобатга олиб, ҳаракат режасини олдиндан тузиш сўралган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги тунги клубда мижоз менежернинг кўзига оғир жароҳат етказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:42

    'Тошкентда шифокор беморига шаҳвоний шилқимлик қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:44

    Тошкентда шифокор беморига шаҳвоний шилқимлик қилди

    Шифокорга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    'Қирғизистондаги 18 ёшли йигит “аваря” ортидан ҳалок бўлди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:00

    Қирғизистондаги 18 ёшли йигит “аваря” ортидан ҳалок бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Кучли модда аралашган оздирувчи кофелар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:33

    Кучли модда аралашган оздирувчи кофелар мусодара қилинди

    Бухорода ноқонуний савдога чиқарилган 90 мингдан ортиқ оздирувчи воситалар топилди.

    'Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:35

    Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Ҳозирда барча гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

    'Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:31

    Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди

    Ҳозирда вояга етмаган болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ўрганилмоқда.