АсосийДунё

Россия қуролли кучлари Украинага кенг кўламли зарба берди

Ҳужум ортидан Киевда ҳалок бўлганлар бор, болалар боғчаси ва метро бекати ҳам шикастланган.

'Россия қуролли кучлари Украинага кенг кўламли зарба берди'ning rasmi

Бугун, 21 июль тонгида Россия армияси томонидан амалга оширилган кенг миқёсли ҳужумлар натижасида Киев ва бошқа бир қатор ҳудудларда вайронагарчилик юз берди.

Пойтахт Киевда бир нечта туманларда дрон парчаларининг қулаши оқибатида ёнғинлар содир бўлди. Шевченкивскйи туманида кўп қаватли уйнинг балконида ёнғин чиққан. Днипровскйи туманида савдо дўконлари ёниб кетган, Свжатошйнскйи ва Дарнйтскйи туманларида эса гаражлар ва ҳатто болалар боғчаси ҳудуди олов ичида қолган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна бир неча фуқаро тан жароҳати олган. Киев мери Виталий Кличко ҳолатга муносабат билдириб, икки кишининг жабрланганини, улардан бирига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилганини айтди. Шунингдек, Оболонскйи ва Соломянскйи туманлари ҳам зарба остида қолган. “Лукянивска” метро бекатининг кириш қисми зарар кўрган, шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Ивано-Франкивскда ҳам инфратузилма жиддий зарар кўрган. Шаҳар мери Руслан Мартсинкивнинг таъкидлашича, бу – уруш бошланганидан бери шаҳарга қилинган энг кенг қамровли ҳужум бўлган.

Харковда эса Россия дронлари 11-12 маротаба зарба бергани айтилмоқда. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, бир неча турар-жой биноларининг ойналари синиб кетган, йўллар, трамвай излари ва электр тармоқлари шикастланган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Днепропетровск вилоятида ҳам ҳужумлар давом этган. Вилоят раҳбари Сергей Лысакнинг айтишича, дронлар завод, ёқилғи қуйиш шохобчаси ва инфратузилма объектларини вайрон қилган. Икки автомобиль ёниб кетган.

Мазкур ҳужумлар Украина аҳолисининг кундалик ҳаёти яна хавф остида қолаётганини эслатмоқда. Тинч аҳолига етаётган зарар ортидан бошланган расмий суриштирувлар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:24

    Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди

    Портлаш ортидан кичик ёнғин юз бергани, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.