АсосийДунё

Каспийда янги сиёсий ўйин: Москва Эронга туркий давлатларга қарши “таянмоқда”

Россия ўз позицияларини бой берар экан, собиқ иттифоқдошларига эмас, балки Теҳронга таянишга уринмоқда.

'Каспийда янги сиёсий ўйин: Москва Эронга туркий давлатларга қарши “таянмоқда”'ning rasmi

Каспий минтақасидаги геосиёсий вазият кескин ўзгариб бормоқда. Бу ҳудуд энди нафақат иқтисодий манфаатлар, балки катта дипломатик тортишувлар майдонига айланган. Россия ўз позицияларини бой берар экан, собиқ иттифоқдошларига эмас, балки Теҳронга таянишга уринмоқда.

“Central Asia” нинг хабар беришича, Россия Эронга таяниш орқали Каспийда янги иттифоқларга қарши чора кўрмоқчи – хусусан, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Туркия каби давлатларнинг ҳарбий-сиёсий яқинлашуви Кремлни ташвишга солмоқда.

Шу боис Москва Эрон билан биргаликда қатор денгиз машғулотларини ташкил этмоқда. Расмий баёнотларда бу машғулотлар “қутқарув мақсадида” ўтказилаётгани айтилаётган бўлса-да, айрим таҳлилчилар уларни АҚШ, Исроил, ҳаттоки Озарбайжонга қарши сигнал сифатида кўрмоқда.

Бироқ кузатувчилар Россиянинг бу ҳаракатларини заифлик аломати сифатида баҳоламоқда. Гап шундаки, Россия яқинда Исроил томонидан Эрон ядровий инфратузилмасига қилинган ҳужумда Теҳронни на сиёсий, на ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилди. Бу эса Эронда Москвага нисбатан ишончсизликни кучайтирди.

Айни дамда Эрон Россияни эмас, балки Марказий Осиё давлатлари ва Туркияни – транзит ва энергетик ҳамкор сифатида кўра бошлади. Теҳроннинг ўзи ҳам кўп йўналишли ташқи сиёсат олиб бормоқда ва Россиянинг Каспийдаги таъсирини тиклаш эмас, балки ўз мавқеини мустаҳкамлашни кўзламоқда.

Москва Каспийда назоратни бой бераётганини ҳис қилмоқда. Эрон эса Россиянинг бу қўрқувларидан фойдаланган ҳолда, ўз ўйинини давом эттирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озарбайжон йўли: Марказий Осиё ҳам Россиясиз ҳаракат қиладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:45

    Озарбайжон йўли: Марказий Осиё ҳам Россиясиз ҳаракат қиладими?

    Озарбайжоннинг Россияга қарам бўлмаган, лекин Ғарбга ҳам тўлиқ ён бермайдиган мустақил сиёсати сўнгги йилларда жиддий эътибор қозонмоқда.

    'Эрдўған: “Аҳмад Шарани ёлғиз қолдирмаймиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:17

    Эрдўған: “Аҳмад Шарани ёлғиз қолдирмаймиз”

    Президентнинг сўзларига кўра, Туркия қўшни давлатда барқарорлик тикланишидан манфаатдор.

    'Путин Ҳиндистонга нега бормоқчи?'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:08

    Путин Ҳиндистонга нега бормоқчи?

    Путиннинг Ҳиндистонга сўнгги ташрифи 2021 йилда амалга оширилганди.

    'Исроил Ғазони босиб олиш бўйича янги режа тайёрлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:43

    Исроил Ғазони босиб олиш бўйича янги режа тайёрлади

    Музокаралар самара бермаса, армиянинг кенг қамровли ҳарбий операцияси бошланиши мумкин.

    'АҚШ ноқонуний муҳожирлар учун янги чодир ҳибсхоналарини қуради'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:35

    АҚШ ноқонуний муҳожирлар учун янги чодир ҳибсхоналарини қуради

    Ҳозирда 200 дан ортиқ иммиграция ҳибсхонаси мавжуд.

    'Россия қуролли кучлари Украинага кенг кўламли зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:17

    Россия қуролли кучлари Украинага кенг кўламли зарба берди

    Ҳужум ортидан Киевда ҳалок бўлганлар бор, болалар боғчаси ва метро бекати ҳам шикастланган.