АсосийДунё

Украина Россиядан 6,9 миллиард доллар ундирмоқчи

Зеленский халқаро қарорларни амалга оширишга киришмоқда.

'Украина Россиядан 6,9 миллиард доллар ундирмоқчи'ning rasmi

Киев — Украина президенти Владимир Зеленский “Нафтогаз” раҳбари Сергей Коретский билан ўтказилган йиғилишда халқаро арбитраж қарорларини ҳаётга татбиқ этиш масаласини муҳокама қилди. Сўнгги йилларда Украина фойдасига чиқарилган суд қарорлари асосида Россиядан жами 6,9 миллиард доллар ундириб олиниши кутилмоқда.

Зеленский ижтимоий тармоқларда шундай ёзди:

“Бугунги кунда халқаро арбитражлар Украина фойдасига бир неча ижобий қарор чиқарди. Уларнинг умумий суммаси 6,9 миллиард долларни ташкил этади. Бу — Россия ва ъГазпромънинг жавобгарлигини тасдиқловчи ва халқаро ҳуқуқнинг кучини кўрсатувчи адолатли қарорлардир. Эндиликда бу маблағларни ундириш учун аниқ амалий қадамлар тайёрланмоқда. Эртага Украина элчиларига зарур кўрсатмалар берилади.”

Маълумот учун, июнь ойида халқаро арбитраж Россиянинг “Газпром” компаниясини “Нафтогаз”га 1,37 миллиард доллар тўлашга мажбур қилган эди – бу Украина ҳудуди орқали газ транзитини ташкил қилиш хизматлари учун тўланмаган қарздорликдир.

Шунингдек, апрель ойида Франция суди Россиядан яна 5 миллиард долларни мажбурий ундириб бериш тўғрисида қарор чиқарган.

Зеленский баёноти ортидан дипломатик ҳаракатлар фаоллашиши кутилмоқда. Украина халқаро ҳуқуқ доирасида иқтисодий босим механизмларидан фойдаланишга тайёрланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:24

    Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига дронлар билан ҳужум қилинди

    Портлаш ортидан кичик ёнғин юз бергани, жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 02.03.2026 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.