АсосийДунё

Европа хавфсизлигини энди Европа кафолатлайди

Лондон ва Берлин уруш ҳолатида ўзаро ёрдам ҳақидаги битим устида ишламоқда.

'Европа хавфсизлигини энди Европа кафолатлайди'ning rasmi

Буюк Британия ва Германия уруш ҳолатида бир-бирига ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи янги шартномани имзолаш арафасида. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

Берлин расмийларига кўра, ташаббус Россиянинг тобора кескинлашиб бораётган сиёсати ва АҚШда Доналд Трампнинг ҳокимиятга қайтиш эҳтимоли ортидан НАТОга бўлган ишонч пасайиб бораётган фон билан боғлиқ.

“Бу НАТОнинг машҳур 5-моддасига муқобил эмас. Балки уни тўлдирувчи чора”, — дейилади Германия баёнотида.

Шартнома Европанинг АҚШдан мустақил ҳаракат қилишга бўлган уринишларини яна бир бор кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар