АсосийЖамият

Тошкентда ноқонуний равишда электрон тамаки сотмоқчи бўлганлар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкентда ноқонуний равишда  электрон тамаки сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ноқонуний равишда электрон тамаки сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. фуқаро А.Е.га “Лоcо” номли 365 дона акциз маркасиз электрон тамаки маҳсулотларини 61 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар