АсосийЖамият

Сурхондарёда фуқаролар уйида кобра сақлаб келгани аниқланди

6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони жами 23 бош илон табиатга қайтарилган.

'Сурхондарёда фуқаролар уйида кобра сақлаб келгани аниқланди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида фуқаролар ноқонуний равишда илон сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, 6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони жами 23 бош илон табиатга қайтарилган. 

Мазкур илонлар ўтказилган рейдлар давомида аниқланган. Улар фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келинаётган бўлган ва олиб қўйилиб, Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган. Шундан сўнг, Фанлар академияси Зоология институтининг илмий хулосаси асосида илонлар “Сурхон” давлат қўриқхонасининг Кампиртепа, Шержон ва Шолкон ҳудудларига қўйиб юборилган. 

Маълумот учун, Ўрта Осиё кобраси ва Шарқ бўғма илони заифга яқин, мозаик тарқалган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITES’нинг II иловасига киритилган. Қизил китобдаги маълумотларга кўра, Ўрта Осиё кобраси ҳозирда айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган, қолганларида эса сони кам учрайди. Шарқ бўғма илонининг сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 21:44

    Наманганда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчи қамалди

    Судланувчига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    'Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилган таъсисчи фирибгарлик жиноятида гумонланиб қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 20:22

    'Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 19:37

    Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

    15 июлдан 5 августга қадар “Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат)” бўлими орқали амалга оширилади.

    'Тошкентда юзлаб одамлар уйга тўлов қилиб, алданди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 18:04

    Тошкентда юзлаб одамлар уйга тўлов қилиб, алданди

    Текширувлар натижасида уй қурилишига рухсат берилмагани аниқланган.

    'Сурхондарёда 23 бош ноёб илон табиатга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 15:34

    Сурхондарёда 23 бош ноёб илон табиатга қайтарилди

    Ноқонуний сақланган 6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони рейдлар давомида аниқланган.

    'Дудуқланган болаларни қўрқитиб “даволаган”  психолог устидан жиноят иши очилди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 14:46

    Дудуқланган болаларни қўрқитиб “даволаган”  психолог устидан жиноят иши очилди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.