АсосийЖамият

Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарлари ушланди

Улар пора олаётган вақтда қўлга тушган.

'Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарлари ушланди'ning rasmi

Ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ darakchi.uz'га хабар берди. 

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга матрас, профнастил ва болалар тагликлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиши учун ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, келгусида болалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун завод қурмоқчи бўлган тадбиркорга “Ипак йўли эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 гектар ер майдонини аукцион савдоорқали олиб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ушбу масалада тадбиркорга ёрдам бериш эвазига муқаддам 11 минг АҚШ доллари олганлиги маълумбўлди.

Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Хозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 20:45

    Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Компаниянинг ушбу қарори Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги парвозларига ҳам таъсир қилади.

    'Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 20:01

    Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди

    Фуқаро кўп миқдорда ўзлаштириш ва талон-торож қилиш жиноятини содир этганликда айбланмоқда.

    'Фарғонада 55 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 18:14

    Фарғонада 55 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди

    Оқибатда болакай тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

    'Абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 09:30

    Абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди

    Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади.

    'Тошкентда ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 09:11

    Тошкентда ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди

    Ёнғинни бартараф этиш учун 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.

    'Тошкентда наркотик тарқатган дорифуруш қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 08:51

    Тошкентда наркотик тарқатган дорифуруш қўлга тушди

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.