АсосийЖамият

Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фуқаро кўп миқдорда ўзлаштириш ва талон-торож қилиш жиноятини содир этганликда айбланмоқда.

'Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди'ning rasmi

Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ва талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШда қўлга олиниб, депортация қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу шахс Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюросининг ахборот кўмаги ҳамда АҚШнинг ваколатли органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлиги натижасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтариб юборилган. 

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган (кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноятни содир этгани учун қидирувда бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, айбланувчи чет элга қочиб, терговдан яширинган ва халқаро қидирувга эълон қилинган.

Интерпол ММБ томонидан АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ахборот алмашинуви ва музокаралар натижасида унинг депортация қилинишига эришилган.

    Бошқа янгиликлар