АсосийДунё

Ҳиндистонда Boeing самолётининг қулаши юзасидан дастлабки маълумотлар очиқланди

Аввалроқ, жорий йилнинг 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан Лондонга учган самолёт парвоздан тахминан 30 сония ўтиб қулаб тушган эди.

'Ҳиндистонда Boeing самолётининг қулаши юзасидан дастлабки маълумотлар очиқланди'ning rasmi

Авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 241 киши ҳалок бўлган, у қулаган жойда ҳам ўнлаб инсонлар вафот этганди.

Reuters'нинг ёзишича, дастлабки ҳисоботга кўра, самолёт ҳалокатидан аввал кабинада чалкашлик юз берган. Чунки бортда двигатель ёқилғисини узиш тугмалари деярли бир вақтнинг ўзида ишга тушиб, двигателларга ёқилғи етиб бориши тўхтаган. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг ҳалокатларни тергов қилиш бўйича расмий идораси эълон қилган ҳисоботда сўз боради.

Самолёт ҳавога кўтарилиши биланоқ, кузатув камераси захира энергия манбаи – RAM ҳаво турбинасининг ишга тушганини қайд этган. Бу эса двигателлардан қувват узилгани белгиси эди.

Америкалик авиация эксперти Жон Ненснинг таъкидлашича, оддий шароитда учувчи парвоз пайтида ҳеч қачон бу тугмаларни ўчирмайди, айниқса самолёт кўтарила бошлаганида. Тугмаларни «cutoff» режимига ўтказиш двигателларни деярли дарҳол ўчиради. Одатда бу фақат самолёт аэропортда тўхтагандан сўнг ёки фавқулодда ҳолатларда – масалан, двигателда ёнғин чиқса – амалга оширилади. Ҳисоботда эса фавқулодда ҳолат бўлгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Boeing компанияси ҳисобот юзасидан Air India ва терговга ёрдам беришни давом эттиришини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.