АсосийДунё

Европарламент россиялик расмийларга санкция талаб қилди

Европарламент Россия томонидан ноқонуний ушлаб турилган украиналик фуқаролар масаласида резолюция қабул қилди.

'Европарламент россиялик расмийларга санкция талаб қилди'ning rasmi

Европарламент қабул қилган янги резолюцияда Россия томонидан ушлаб турилаётган украиналик фуқароларнинг аҳволи танқид остига олинган.

DW мухбири кўрган ҳужжатга кўра, Европарламент россиялик амалдорлар томонидан украиналикларга нисбатан қўлланилган қийноқлар учун уларнинг ҳар бирига шахсий санкциялар жорий этишни талаб қилмоқда.

Шунингдек, Евроиттифоқ ва унинг аъзоларига рус асирлигидан чиққан қурбонларга тиббий, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий реабилитация ёрдамларини кенгайтириш тавсия этилган.

Парламент Украина ва халқаро нодавлат ташкилотларининг ўғирлаб кетилган болалар, ҳарбий асирлар ва ноқонуний қамалган шахслар оилаларини қўллаб-қувватлашдаги хизматларига миннатдорчилик билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.