АсосийДунё

Зеленский ва Папа тинчлик масаласини муҳокама қилди

Украина президенти Римда Папа Римлик Лев XIV билан учрашиб, Россия босқинини тўхтатишга эришиш масаласи ҳақида гаплашди.

'Зеленский ва Папа тинчлик масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

Украина президенти Зеленский Ватикан раҳбари билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, Ватиканда етакчилар даражасида музокаралар ўтказиш таклифи очиқ қолаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус Россия тажовузини тўхтатиш ва ҳақиқий, узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадини кўзлайди. Айни пайтда фақат Москва ушбу таклифни ҳамда бошқа барча тинчлик ташаббусларини рад этмоқда.

Ватикан ўз баёнотида Папа Лев XIV ва Зеленский “адолатли ва барқарор тинчлик зарурлиги” ҳақида гаплашганини билдирди. Папа Украина халқига ҳамдардлик билдириб, уруш қурбонлари учун ибодат қилган ва асирларни озод қилиш, умумий ечимлар излаш йўлида ҳаракатларни рағбатлантирган.

Шунингдек, Зеленский Папа Лев ХИВга Россия томонидан ноқонуний олиб кетилган украиналик болаларни қайтаришга ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.

Унга кўра, бу болалар энди Италияда реабилитация ва дам олиш имконига эга бўлмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.