АсосийДунё

Россия, Хитой ва АҚШ – дунё хавфсизлигига энг катта таҳдид сифатида кўрилмоқда

Европада Россиядан, Америкада эса АҚШнинг ўзидан қўрқишмоқда.

'Россия, Хитой ва АҚШ – дунё хавфсизлигига энг катта таҳдид сифатида кўрилмоқда'ning rasmi

“Pew Research Center” томонидан ўтказилган глобал сўров натижалари шуни кўрсатдики, дунё аҳолисининг аксарияти Россия, Хитой ва АҚШни энг катта таҳдид сифатида кўрмоқда. Ушбу сўровда 25 мамлакатдан 32 мингга яқин респондент иштирок этган бўлиб, улар орасида Россия ва Украина фуқаролари бўлмаган.

 

Тадқиқотга кўра, айниқса Европа мамлакатларида Россияга бўлган салбий муносабат кучайган. Мисол учун:

 

— Полшаликларнинг 81 фоизи,

— Швецияликларнинг 77 фоизи,

— Германияликларнинг 59 фоизи,

—Нидерландияликларнинг 57 фоизи Россияни асосий таҳдид деб ҳисоблайди.

 

Испанияда эса респондентлар тенг миқдорда Россия ва АҚШни хавф деб билади. Грецияда эса аксарият (74 фоиз) фуқаролар Туркияни асосий хавф деб атаган.

 

Сўров натижаларига кўра, АҚШга нисбатан ҳам салбий муносабат кучайган. Жумладан:

 

 — Мексика аҳолиси орасида 68 фоиз,

— Канада – 59 фоиз,

— Бразилия ва Аргентина – ҳар иккиси 24 фоиз АҚШни хавф деб билади.

 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Канадада АҚШни таҳдид деб билувчилар сони 2019 йилга нисбатан уч бараварга ошган. Мутахассислар бу ҳолатни Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиши билан боғламоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.