АсосийДунё

Трамп атрофидаги "кўринмас куч" аслида Тошкентлик экани маълум бўлди

Трамп атрофидаги энг таъсирли, аммо омма учун номаълум шахс — Серхио Горнинг Тошкентда туғилгани аниқланди. Сир тутилган бу факт нотариал ҳужжатлар орқали тасдиқланди.

'Трамп атрофидаги "кўринмас куч" аслида Тошкентлик экани маълум бўлди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятидаги энг таъсирли, аммо омма эътиборидан йироқ бўлган шахслардан бири — Серхио Горнинг аслида Тошкентда туғилгани аён бўлди. Бу ҳақда OCCRP ва Times of Malta нашрлари расмий нотариал ҳужжатларга таяниб хабар берди.

1986 йил 30 ноябрь куни Тошкентда дунёга келган Серхио Гор туғилган пайтда Сергей Гороховский деб аталган. Бу исм ҳозиргача айрим расмий ҳужжатларда, жумладан, унинг 2021 йилда Малтанинг Коспикуа шаҳрида 255 минг еврога сотиб олган уйига оид ҳужжатларда сақланиб қолган.

Йиллар давомида сир тутилган факт

Серхио Горнинг айнан қаерда туғилгани узоқ вақт сир сақланиб келинган. Ҳатто 2024 йил декабрь ойида The Washington Post уни Трампнинг “янги кадрлар сиёсати”даги “таъсирли, аммо кўзга кўринмас архитектор” деб атаган бўлса-да, унинг ватани ҳақида аниқ маълумот бера олмаган эди. Айрим манбалар уни “Малтадан чиққан муҳожир” деб таърифлаган бўлса-да, бу даъволар ҳеч қандай ҳужжатлар билан асосланмаган эди.

Эндиликда эса ишончли манбалар орқали Гор болалигининг бир қисмини Малтада ўтказгани ва у ерда 1996–1999 йилларда De La Salle Cоллегеда ўқигани маълум бўлди. Бу мактабдаги архивлар унинг туғилган санасини ҳам тасдиқлаган.

Тошкентдан Вашингтонгача

Серхио Гор АҚШга болалик чоғида кўчиб ўтган. Онаси эса Исроил фуқаролигини олиб, 1994 йилда Малтада компания ташкил этган. Айнан шу компания орқали мулк сотиб олинган ва кейинчалик бу уй Серхио Горга ўтган.

Гор сиёсий фаолиятини АҚШда бошлаб, дастлаб сенатор Ранд Пол билан ишлаган. 2020 йилда эса Доналд Трампнинг “Ғалаба молия қўмитаси”ни бошқарган. Шунингдек, у Трамп оиласига яқин бўлган Winning Team Publishing нашриётига ҳам асос солган.

Россия билан ришталар: Шубҳали сафарларми?

OCCRP манбаларига кўра, Серхио Гор бир неча бор Россияга сафар қилган. У 2018 йилда сенатор Ранд Пол билан бирга Cato Institute ташаббуси билан Москвада бўлган. Бундан ташқари, 2017 йилда ҳам у “Аэрофлот” орқали Москвага учиб келиб, эртаси куни Римга учиб кетгани қайд этилган.

Бироқ унинг адвокати Роберт Гарсон бу борадаги даъволарни рад этиб, “Бу оддий транзит сафар эди. Москвада ҳеч қандай расмий учрашув бўлмаган. Бу борадаги айбловлар — ёлғон ва туҳмат”, — дея изоҳ берган.

Ким ўзи Серхио Гор?

Жамоатчилик назаридан йироқда бўлса-да, Серхио Гор АҚШ сиёсатида муҳим ўрин тутади. Унинг Тошкентда бошланган ҳаёти бугун Вашингтондаги куч марказларига уланмоқда. Бугун журналистлар унинг сирли ўтмиши ва сиёсий таъсирини бирин-кетин очиб бермоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:26

    Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди

    Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилаётгани айтилмоқда.

    'Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:43

    Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда

    Ушбу ташаббус Екатеринбургда очилаётган Ҳиндистон консуллиги томонидан қўллаб-қувватланди.

    'Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:21

    Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди

    Киевдаги олий ўқув юртларидан бирининг собиқ талабаси ва унинг отаси қўлга олинган.

    'АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:17

    'Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:34

    Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди

    Ғарбий Европанинг катта қисмлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чеккан 10 кунни қамраб олди.

    'Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:37

    Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди

    Ҳалокат ортидан ўлим ва оғир жароҳатлар бор.