АсосийЖамият

Ўзбекистонда ер қимирлади

Эпицентрда зилзиланинг сезилиш кучи 4 балл бўлган.

'Ўзбекистонда ер қимирлади'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 июль куни соат 20:16 да Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ер силкиниши кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогноз мониторинг республика маркази хабар берди.

Зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 533 км жануби–ғарбида жойлашган бўлиб, магнитудаси 3,7, эпицентрда сезилиш кучи 4 балл бўлган.

Зилзила қуйидаги ҳудудларда ҳам сезилган:

Газли шаҳри – 2 балл (36 км масофада)

Қоракўл тумани – 2 балл (49 км)

Пешку тумани – 2 балл (52 км)

Ҳозирча зарарлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

    Бошқа янгиликлар