АсосийДунё

Далаи Лама: Ўлсам ҳам, қайта туғиламан – ворисимни ишонч кенгаши аниқлайди

Бу қарор Хитой билан янги зиддиятга сабаб бўлиши мумкин.

'Далаи Лама: Ўлсам ҳам, қайта туғиламан – ворисимни ишонч кенгаши аниқлайди'ning rasmi

Тибетликлар руҳий етакчиси, 90 ёшли Далаи Лама вафотидан сўнг қайта туғилишини ва унинг ўрнини ким эгаллашини махсус ишонч кенгаши аниқлашини маълум қилди.

У бу баёнотни 3 июль куни қилган. Шунингдек, у аввал айтган “охирги Далаи Лама бўлишим мумкин” деган гапларидан воз кечганини билдириб, ворислик тизими давом этишини таъкидлади.

Далаи Ламанинг бу қарори Хитой билан яна бир бор зиддиятга олиб келиши мумкин. Пекин аввалроқ янги Далаи Ламанинг ким бўлишини ўзлари белгилашни истаётганини айтган эди.

Аммо Тибетликлар ворисни диний урф-одатларга кўра аниқлаш тарафдори.

    Бошқа янгиликлар