Telegram асосчиси Павел Дуров “Вазҳние истории” ва бошқа ОАВнинг танқидий материаллари ортида мессенжерга қарши уюштирилган кампания бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Унинг фикрича, бу — Телеграмъни обрўсизлантиришга қаратилган мувофиқлаштирилган ҳаракатлар кўринишида юз бермоқда.
Дуров бир нечта мисолларни келтирди:
— ОСИНТ-каналлар билан боғлиқ айбловлар – Унга кўра, айрим Россия ва Украина ОАВ Telegram сиёсий сабаблар билан очиқ разведка каналларини блоклагани ҳақида “ёлғон хабар” тарқатган. Аслида эса, “бу каналлар автоматик тизимлар орқали вақтинча тўхтатилган, сабаб эса шахсий маълумотлар тарқатилиши бўлган”.
— ИП-манзиллар ҳақида “техникасиз” текширув – Баъзи нашрлар Telegram фойдаланувчилари хавфсизлигини таҳдид остига қўяётган ИП-манзиллар ҳақида мақола чиқарган. Дуров бу хабарлар “мутахассислар томонидан рад этилганини”, аммо рад этишлар кенг ёритилмаганини айтмоқда.
— “Панорама” нашри тарқатган сохта хабар – Телеграмънинг Россиядан чиқиб кетаётгани ҳақидаги ёлғон хабар пародия нашрида пайдо бўлган, аммо кўпчилик буни жиддий қабул қилган. Натижада Telegram платформанинг ўзида бундай постлар остига раддия белгиси қўшишга мажбур бўлган.
“Telegram 12 йилдан буён шахсий ҳаёт ва ахборот эркинлиги тарафдори сифатида фаолият юритмоқда. Бу эса бизни кўплаб ОАВ томонидан босим остига қўймоқда”, — дейди Telegram асосчиси.