АсосийДунё

Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскарини бермоқчи

КХДРнинг 4000 га яқин аскари яраланган ва ҳалок бўлганига қарамай Ким Путинга ёрдам беришдан тўхтамаслигини маълум қилган.

'Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскарини бермоқчи'ning rasmi

Шимолий Корея Украинадаги ҳарбий амалиётларини давом эттириш ниятида ва Россия томонида жанг қилаётган ўз қўшинлари сонини уч баравар оширишга тайёр. Бу ҳақда Украина разведкасига таяниб, CNN хабар берди.

Разведка ҳисоб-китобларига кўра, Пхеньян Москвага ёрдам бериш учун қўшимча 25-30 минг аскар юбориши мумкин. Киевдан олинган ҳужжатларга таяниб ёзилишича, қўшинлар яқин ойларда Россияга етиб бориши мумкин. Улар ноябрь ойида Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига босқинини қайтариш учун юборилган Шимолий Кореянинг 11 минг аскарига қўшилади. Ғарб расмийларининг таъкидлашича, ушбу операция давомида КХДРнинг 4000 га яқин аскари яраланган ва ҳалок бўлган.

Қурбонлар бўлишига қарамай, Пхеньяннинг Москва билан ҳамкорлиги фақат тезлашмоқда. Украина разведкаси Россия Шимолий Корея қўшинларини барча “зарур техника, қурол ва ўқ-дорилар” билан таъминлашга ҳамда уларни ўзининг жанговар бўлинмаларига бирлаштиришга қодир, деб ҳисоблайди. CNN томонидан қўлга киритилган ҳужжатда Шимолий Корея қўшинларининг кенг кўламли ҳужум операциялари доирасида Украина ҳудудидаги жанговар топшириқларда иштирок этишининг “эҳтимоли юқори”лиги қайд этилган.

Айтилишича, Шимолий Корея қўшинларини қайта жойлаштириш учун зарур жиҳозлар, кемалар ва юк самолётлари аллақачон йўлга қўйилган. Британиянинг ҳарбий разведкага ихтисослашган нотижорат ташкилоти Open Source Centre томонидан CNN’га тақдим этилган сунъий йўлдош тасвирларида 18 май куни Дунай порти (Находкадан 70 км) яқинида қўшинларни ташиш учун мўлжалланган кема ва 4 июнь куни олинган Шимолий Кореядаги Сунан аэропорти суратларида IL-76 русумли автомашина самолётлари кўрсатилган бўлиши мумкин. Очиқ манбалар марказининг катта таҳлилчиси Жо Бёрн КХДР қўшинларини ташиш учун аввал фойдаланилган йўллардан яна фойдаланиши мумкинлигини таъкидлайди. “Стимсон” марказининг Корея дастури директори Женни Таун Украинанинг 30 минг кишини тахмин қилишини жуда юқори деб ҳисоблаган ва 10-20 минг кишилик рақам “ҳақиқийроқ кўринади” дея баҳолаган.

Шимолий Корея 2024 йилнинг кузида Россияга 11 минг қўшин юборган, Россия Президенти Владимир Путин эса апрель ойининг охирида уларнинг юборилишини тасдиқлаган. Хавфсизлик Кенгаши котиби, аввалроқ мудофаа вазири бўлиб ишлаган Сергей Шойгу 17 июнь куни Пхеньянга ташриф буюрди. Икки ҳафта ичида иккинчиси бўлган ташриф чоғида Шойгу миналардан тозалаш ва Курск вилоятини тиклаш учун Россияга Шимолий Кореянинг 1000 сапёри ва 5000 ҳарбий қурилиш ишчиси юборилишини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.