АсосийДунё

Озарбайжонда “Спутник” журналистлари ҳибсга олинди

Журналистлар ФСБ билан алоқадорликда гумонланмоқда.

'Озарбайжонда “Спутник” журналистлари ҳибсга олинди'ning rasmi

Озарбайжон пойтахти Бокуда Россияга қарашли “Спутник Озарбайжон” ахборот агентлиги офисида тинтув ўтказилди. Натижада агентликнинг бош муҳаррири Игор Картавйх ва бош муҳаррир ўринбосари Евгений Белоусов ҳибсга олинди.

Маҳаллий “Минвал” нашрига кўра, улар Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари бўлиб, Озарбайжонда журналист қиёфасида фаолият юритган.

Шу куннинг ўзида “Спутник” офисидаги тинтувни суратга олаётган “Руптлй” ахборот агентлиги мухбири Айтекин Гусейнова ҳам қўлга олингани ҳақида агентлик унинг онасига таяниб хабар берди.

Воқеа Россия ва Озарбайжон ўртасидаги кескинлашаётган муносабатлар фонида юз бермоқда. Маълумки, бир неча кун аввал Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бир гуруҳ озарбайжонликлар қотилликда гумонланиб қўлга олинган, улардан икки нафари тергов вақтида вафот этган. Озарбайжон ҳукумати бу ҳолат юзасидан расмий норозилик билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Руптлй”— бу Россиядаги давлат пропагандасига хизмат қилувчи RT (Россия Today) телеканалининг бўлинмаси бўлиб, “Россия Бугун” медиа ҳолдинги таркибига киради. Шу ҳолдинг доирасида фаолият юритувчи яна бир йирик тармоқ — Спутник агентлиги ҳисобланади.

Озарбайжон расмийлари воқеа юзасидан ҳозирча расмий баёнот бермаган. Бироқ маҳаллий нашрлар бу ҳибслар ва тинтувларни Озарбайжон ички хавфсизлик чоралари доирасидаги кескин қадам сифатида баҳоламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.