АсосийДунё

Муссон ёмғирлари Покистонда вайронагарчиликлар келтирмоқда

Кучли ёмғир оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

'Муссон ёмғирлари Покистонда вайронагарчиликлар келтирмоқда'ning rasmi

Покистонда сўнгги кунларда ёғаётган кучли муссон ёмғирлари ва уларнинг оқибатида юзага келган фавқулодда ҳолатлар натижасида камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Geo TV телеканали маълумотларига таяниб, Oxu.Az'нинг маълум қилишича, энг кўп қурбонлар — 21 киши — Хайбер-Пахтунхва провинциясида қайд этилган. Яна ўлим ҳолатлари Синд, Балужистон ва Панжоб вилоятларида ҳам аниқланган.

Кучли ёмғирлар ва бўронлар туфайли тошқин хавфи камида шанба кунигача сақланиб қолиши мумкин. Об-ҳаво ноқулайлиги заиф инфратузилмалар, электр узатиш линиялари, реклама баннерлари, транспорт воситалари ва қуёш панелларига зарар етказмоқда.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда юзага келган кўчкилар баъзи йўлларда ҳаракатни вақтинча тўхтатган.

    Бошқа янгиликлар