АсосийДунё

Россия Украинанинг 31 та самолёт типидаги дронларини уриб туширди

Дронлар 27 ва 28 июнь кунлари уриб туширилган.

'Россия Украинанинг 31 та самолёт типидаги дронларини уриб туширди'ning rasmi

Россия ҳаво ҳужуми мудофаа тизимлари 27 ва 28 июнь кунлари Украинанинг 31 та самолёт типидаги дронларини уриб туширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Анадолу xaбар берди.

Вазирликка кўра, Қрим Республикаси ҳудудида 9 та, Брянск вилояти ҳудудида 6 та, Смоленск вилоятида 5 та, Қора денгиз устида 5 та, Азов денгизи сувлари устида 2 та, Орёл вилояти ҳудудида 1 та, Белгород вилояти ҳудудида 1 та, Калуга вилояти ҳудудида 1 та ва Краснодар вилояти ҳудуди устида 1 та учувчисиз учиш аппарати, яъни дронлар уриб туширилган.

    Бошқа янгиликлар