АсосийДунё

НАТО давлатлари мудофаа харажатларини 5 фоизгача оширишга келишиб олди

Россия эса яна асосий таҳдид сифатида тилга олинди.

'НАТО давлатлари мудофаа харажатларини 5 фоизгача оширишга келишиб олди'ning rasmi

Шимолий Атлантика Альянси аъзолари 2035 йилгача ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 5 фоизигача оширишга келишиб олди. Бу ҳақда НАТОнинг Гаагада бўлиб ўтган саммити якунида эълон қилинган декларацияда қайд этилди.

Қарорга кўра, 5 фоизнинг камида 3,5 фоизи тўғридан-тўғри мудофаа соҳасига, қолган 1,5 фоизи эса ҳарбий мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлган инфратузилмаларга — темир йўллар, портлар ва танклар оғирлигига бардош бера оладиган кўприклар каби объектларга йўналтирилади.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уни 2014 йилда белгиланган 2 фоизлик мажбурият билан солиштирганда “катта сакраш” деб атади. Трамп бунгача ҳам Европадаги иттифоқчиларини ҳарбий харажатларни оширишга даъват этиб келган эди.

Саммит якунида эълон қилинган ҳужжатда НАТО мамлакатлари иттифоқнинг 5-моддасига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Мазкур модда бўйича, аъзолардан бирига қилинган ҳужум барчасига қилинган ҳужум деб баҳоланади.

Ҳужжатда Россия Федерацияси “Евроатлантика хавфсизлигига узоқ муддатли таҳдид” деб қайд этилди. Шунингдек, терроризм хавфи ҳам альянс учун асосий таҳдидлардан бири сифатида тилга олинди.

    Бошқа янгиликлар