АсосийЖамият

Францияда "шприц"ли ҳужумлар содир бўлди

Воқеа миллионлаб одамларни жалб қилган фестиваль вақтида содир бўлган.

'Францияда "шприц"ли ҳужумлар содир бўлди'ning rasmi

Францияда 21 июнь куни бўлиб ўтган анъанавий Fête de la Musique мусиқий фестивали чоғида 145 нафар фуқаро номаълум шахслар томонидан шприцли ҳужумга учради. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Ҳозирга қадар 12 киши гумонланиб ҳибсга олинган. Париж полицияси пойтахтда камида 13 та шундай ҳолат қайд этилганини тасдиқлади. Ҳужумлар давомида шприслар орқали наркотик моддалардан фойдаланилган-фойдаланилмагани токсикологик текширувлар орқали аниқланмоқда.

Фестиваль мамлакат бўйлаб миллионлаб одамларни жалб қилган бўлиб, айниқса Париждаги тўпланиш “мисли кўрилмаган” деб баҳоланган. Полиция ва тергов органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

Сўнгги йилларда Францияда оммавий тадбирлар чоғида шприц билан ҳужумлар кўпайгани кузатилмоқда. Мутахассислар бу ҳолат жамоат соғлиғи ва хавфсизлиги учун жиддий таҳдид эканини таъкидлашмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 17:41

    Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин

    Муҳокамалар порталига Ҳукуматнинг “Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    'Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 17:07

    Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп

    АҚШ раҳбари, Эроннинг ядровий салоҳияти йўқ қилинганини қўшимча қилган.

    'Қашқадарёда хизмат вазифасини бажармагани учун пора олган ИИБ ходимлари судланди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 16:20

    Қашқадарёда хизмат вазифасини бажармагани учун пора олган ИИБ ходимлари судланди

    Уларнинг уч нафарига 5 йил, тўрт нафарига 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет пастлашдан сўнг кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 15:57

    Долларнинг расмий курси кетма-кет пастлашдан сўнг кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 14:28

    Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди

    Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

    'Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 13:03

    Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди

    Улар 20 000 долларни ҳақиқий 14 000 долларга сотишга уринишган.