Шавкат Умурзаков пойтахтдаги айрим йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратиш бўйича таклифни маъқуллади.
Маълум қилинишича, мазкур маблағлар шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилиб, йўлларни таъмирлаш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Қарорга кўра, маблағлар қуйидагича тақсимланади: — Тошкентнинг 12 та туманига — ҳар бирига 1 млрд сўмдан (жами 12 млрд сўм); — марказий кўчаларни эксплуатация қилиш, сақлаш ва таъмирлашга ихтисослашган бошқармага — 2 млрд сўм.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам худди шу жамғарма ҳисобидан йўл таъмири учун 12 млрд сўм ажратилган бўлиб, маблағлар ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан тақсимланган эди.






