Музокаралар чоғида сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва бизнес алоқаларини чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Литва компанияларини Тошкентда ўтказиладиган V Халқаро инвестиция форумига таклиф этишга келишиб олди. Шунингдек, Ўзбекистон–Литва бизнес форумларини ташкил этиш бўйича ҳам фикрлар бир жойдан чиқди.
Учрашув давомида қатор қўшма тадбирларни ўтказиш, транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама ҳамда Европа Иттифоқи доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.






