АсосийЖамият

Сурхондарёда Gentra дарёга тушиб кетди

Ҳайдовчи машинани қўл тормозига қўймасдан дўконга кириб кетгани оқибатида автомобиль ўз-ўзидан ҳаракатланиб, дарёга тушиб кетган.

'Сурхондарёда Gentra дарёга тушиб кетди'ning rasmi

17 апрель куни Сурхондарё вилоятида Gentra автомобили каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 18:40 атрофида Сариосиё тумани “Эҳтиром” маҳалласида содир бўлган. Ҳайдовчи автомобилни қўл тормозига қўймасдан яқин атрофдаги дўконга кириб кетган. Натижада машина ўз-ўзидан ҳаракатланиб, ҳудуддан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёсига тушиб кетган.

Ҳайдовчи ҳодиса ҳақида “112” тизими орқали ФВБга мурожаат қилган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни дарёдан чиқариб олишган. Ҳодиса вақтида машина ичида одамлар бўлмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бахтиёр Саидов Литва ташқи ишлар вазири Кястутис Будрис билан музокаралар ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:55

    Бахтиёр Саидов Литва ташқи ишлар вазири Кястутис Будрис билан музокаралар ўтказди

    Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Кястутис Будрис билан самарали учрашув бўлиб ўтди.

    'Қизғалдоқзорни пайҳон қилганларга 62 млн сўм жарима тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:31

    Қизғалдоқзорни пайҳон қилганларга 62 млн сўм жарима тайинланди

    Мазкур ҳолат натижасида табиатга 6 млн 592 минг сўм зарар етказилган.

    'Қарши тумани етакчи инспектори 2 минг доллар олган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:19

    Қарши тумани етакчи инспектори 2 минг доллар олган вақтида ушланди

    Қашқадарёда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига оид ҳолатлар фош этилди.

    'Чегарада 2258 дона ноқонуний оздирувчи қаҳва тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:44

    Чегарада 2258 дона ноқонуний оздирувчи қаҳва тўхтатилди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    'Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратилади

    Мазкур маблағ шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

    'Афғон уруши қурбонларининг яқинлари учун янги имтиёзлар белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    Афғон уруши қурбонларининг яқинлари учун янги имтиёзлар белгиланди

    Президентнинг тегишли фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш киритилиб, ҳалок бўлганларнинг ота-оналари ва бева хотинлари учун компенсация тўлови жорий этилди.