АсосийДунё

Ғазода можаро бошланганидан бери 50 минг бола ҳалок бўлган ёки яраланган

ЮНИСЕФ ҳозирги глобал вазиятни "болалик учун энг ёмон вақт" деб таърифлади.

'Ғазода можаро бошланганидан бери 50 минг бола ҳалок бўлган ёки яраланган'ning rasmi

    ЮНИСЕФ ижрочи директори ўринбосари Китти ван дер Хейден Исроил ва ХАМАС ўртасидаги жанглар бошланганидан бери Ғазо секторида 50 мингга яқин бола ҳалок бўлган ёки яраланганини билдирди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

    У Ғазода одамлар, айниқса болаларнинг тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари кучайиб бораётганини ва соғлиқни сақлаш тизими таназзул ёқасида эканлигини таъкидлаш баробарида, март ойида Исроил тўлиқ блокада ўрнатганидан бери, БМТ бошчилигидаги ёрдамчи кучлар "бизга муҳтож бўлган болаларга этиб боролмаганини" қўшимча қилди.

    ЮНИCЕФ вакили можаронинг барча томонларини зўравонликни тўхтатишга ва БМТ ходимларига "болалар ниҳоят озгина умид топиши учун" Ғазога ёрдам етказишни давом эттиришга рухсат беришга чақирди. Китти ван дер Хейден, шунингдек, ҳозирги глобал вазиятни "болалик учун энг ёмон вақт" деб таърифлади. Унинг айтишича, дунё бўйлаб ҳар олти боладан бири "можарода яшамоқда ёки ундан қочмоқда", бу ЮНИCЕФ тарихидаги мисли кўрилмаган рақамлар.

    Ғазодаги можаро қарийб 20 ойдан бери давом этар экан, БМТ Исроилни қуролли тўқнашувларда болаларга нисбатан ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун кетма-кет иккинчи йил қора рўйхатга киритди.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилдаги можаролар оқибатида 1200 га яқин одам ҳалок бўлган, 251 киши гаровга олинган, Ғазо ва босиб олинган Ғарбий Соҳилда эса қурбонлар сони 55 мингдан ошган.

      Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

      Бошқа янгиликлар

      'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

      Дунё Бугун 11:10

      Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

      Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

      'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

      Дунё Бугун 09:50

      Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

      Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

      'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

      Дунё Бугун 08:42

      Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

      DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

      'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

      Дунё Бугун 07:03

      Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

      Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

      'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

      Дунё Бугун 06:19

      Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

      Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

      'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

      Дунё 20.04.2026 16:22

      Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

      Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.