АсосийДунё

Теҳрон Россия позициясини юқори баҳолайди

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ҳозирги хавфли вазиятда Россия маслаҳатига қулоқ солишини айтди.

'Теҳрон Россия позициясини юқори баҳолайди'ning rasmi

Эрон ҳозирги хавфли вазиятда Россия билан маслаҳатлашувларга катта аҳамият беради. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага келганида маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.

 "Ҳозирги янги хавфли шароитда, дунё тартиби ҳақиқатда таҳдид остида бўлган бир пайтда, бизнинг Россия билан маслаҳатлашувларимиз, албатта, катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Биз бир-биримиз билан позицияларни мувофиқлаштиришга ҳаракат қиляпмиз”, — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек у, "Американинг ҳужуми - бу ҳужум ва тажовуз, уни сўзсиз қоралаш керак. Якшанба куни бу тажовузни имкон қадар кескин қоралаган Россиянинг позициясини қадрлаймиз", - деди.

    Бошқа янгиликлар