АсосийДунё

Россия армияси Украина полигонига зарба берди

Ҳужум оқибатида камида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

'Россия армияси Украина полигонига зарба берди'ning rasmi

Кеча, 22 июнь куни Россия армияси Украина ҳарбийларининг ўқув полигонига ракета зарбасини берди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари қўмондонлиги маълум қилди.

Расмий тарқатган маълумотларга кўра, зарба оқибатида камида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна 11 нафари яраланган. Таҳлилчилар бу воқеани Украина армияси учун оғир зарба сифатида баҳоламоқда, айниқса уруш шароитида ҳар бир тайёрланган ҳарбий – олтиндек қадрли бўлиб турган пайтда.

Қўмондонлик матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужум механизациялашган бригадалардан бирининг машғулот пайтида содир бўлган. Аммо зарба қайси вилоятда амалга оширилгани очиқланмади.

Бироқ Украина ижтимоий тармоқларида фаол бўлган “Николаевский Ванек” номли Telegram канали бу ҳужум Николаев вилоятида содир бўлганини иддао қилмоқда. Бу манба кўпинча расмийлар билан яқин алоқада бўлиши билан танилган.

Қайд этиш жоизки, бу – июнь ойида Украина полигонига тўртинчи марта ракета зарбаси берилиши. 1 июнь куни Днепропетровск вилоятидаги яна бир полигонга уюштирилган ҳужумдан сўнг, Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-майор Михаил Драпатий истеъфога чиққан эди.

Украина ҳарбий қўмондонлиги зарбалардан сабоқ чиқарадими ёки бу яна навбатдаги оғир хатоликми – бу ҳозирча очиқ қолмоқда. Аммо факт шуки: ҳарбий полигонлар нишонга айлангани — фронт ортидаги хавфсизликнинг тобора заифлашаётганидан дарак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди

    Қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

    'Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:34

    Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”

    АҚШ президенти Теҳронда режим ўзгаришини истаяпти.

    'Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

    Эрон ўз ядровий инфратузилмасини тўхтатмаслигини айтди.

    'Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:37

    Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди

    НАТО саммити арафасида минглаб одам Гаагa кўчаларига намойишга чиқди.

    'Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:32

    Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?

    Эрон парламенти Ормуз бўғозини ёпишга розилик берди.

    'АҚШ: “Биз Эрон билан уришмаяпмиз. Биз уларнинг ядровий дастурига қарши уришяпмиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:29

    АҚШ: “Биз Эрон билан уришмаяпмиз. Биз уларнинг ядровий дастурига қарши уришяпмиз”

    Бу баёнот АҚШнинг Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга берган зарбасидан сўнг янгради.