Манбаларга кўра, Теҳрон озиқ-овқат ва зарур товарлар захирасига эга бўлиб, иқтисодий босим кучайган тақдирда ҳам тахминан 90–120 кун, эҳтимол ундан ҳам кўпроқ вақт чидам кўрсатиши мумкин. Бунда мамлакатдаги катта нефть захиралари ҳам муҳим роль ўйнайди.
Шунингдек, Эрон ҳозирча урушдан олдинги ракета тизимларининг 75 фоизи ва ракета захираларининг 70 фоизини сақлаб қолгани айтилмоқда. Бу эса АҚШнинг “тез ва тўлиқ ғалаба” ҳақидаги баёнотларига шубҳа уйғотмоқда.
Айни пайтда Al Arabiya нашри маълум қилишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШдан Эрон ядро дастури тўлиқ тўхтатилмагунча ҳеч қандай тинчлик келишувига имзо чекмасликни талаб қилмоқда.
Исроил томони, шунингдек, можарони кучайтириш сценарийларини кўриб чиқмоқда — жумладан, Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарба бериш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда.






