Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Исроилнинг жанубий Ливанга уюштирган ҳужуми оқибатида камида етти киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган.
Исроилнинг ҳаво ҳужумларининг аксарияти Ливан жанубига қаратилган бўлиб, ҳарбийлар инфратузилма ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳизбуллоҳ жангарӣ гуруҳи ва сиёсий партияси билан боғлиқ одамларга зарба бераётганини айтмоқда.
Шанба куни Ливаннинг давлатга қарашли Миллий ахборот агентлиги (NNA) Исроилнинг жанубга, жумладан, Саксакийега ҳужумлари ҳақида хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, рейд “дастлаб етти киши, жумладан, бир қиз шаҳид бўлган ва 15 киши, жумладан, уч бола яраланган”.
Ливан ОАВ маълумотига кўра, Набатия шаҳридаги яна бир зарба оқибатида суриялик фуқаро ҳалок бўлган, унинг 12 ёшли қизи оғир жароҳат олган. Вазирликнинг билдиришича, дрон бир неча марта ҳужум уюштирган.
Шу билан бирга, Ҳизбуллоҳ шимолий Исроилга дронлар билан ҳужум қилди. Исроил ҳарбийлари уч нафар аскар яраланганини маълум қилди.
Ливан маълумотига кўра, сўнгги ҳафтада Исроил ҳужумлари натижасида мамлакат бўйлаб 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Reuters агентлиги фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари 2026 йил 9 май куни Ливаннинг Саксакийе шаҳрида Исроил ҳужуми содир бўлган жойни текширмоқда.






